Интересное |
|
|
|
A new initiative from the Medical Association of Uzbekistan |
Medical Association of Uzbekistan started to introduce another new form of advanced training of physicians online (Internet)learning. The resource is available on the official website of the Association ( here) and is open while in test mode. Today the country's grading system, which, in effect, oblige them regularly to work on his skills. In addition to passing a mandatory face-to-face courses, they must participate in conferences, self-education through a variety of distance education systems. Distance learning in the Association began developing three years ago. The first sign was provided an opportunity to improve their qualifications through the magazine "Bulletin of the Medical Association of Uzbekistan", which published the texts of lectures and assignments prepared by experts of Tashkent Institute of postgraduate medical education. Hope that draft online learning take root and will ask for it. With the development of this system we also, as well as studying the history, successfully passed the testing, are planning to watch the passing skills. And while the resource is working in test mode and shows him the test. Based on opinions, interested in promoting this feedback method of learning online program will be further developed. We are also will cooperation with the BMJ Learning (United Kingdom), this organization is one of the best in the design and implementation of a worldwide online learning system, which has in its base of more than 1000 educational programs, users are 290000 registered users worldwide. First-time online learning as a teaching method, physicians began to develop in the early 1990 's in the United States, and then in several European countries. Today Internet educations developed in 17 countries around the world. From this year, joined and Uzbekistan. Method of Internet educations physicians is yourself, on-line, according to subjects relating to his practice.
|
.: Добавил: Manager
.: Дата: 29 ноября 2012 .: Уже просмотрели: 12781 чел.
| Читать дальше |
Коментировать |
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ва Жанубий Корея |
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси, Жанубий Корея соғлиқни сақлаш индустрияcини ривожлантириш институти ва Корея халқаро тиббий хизматлар ассоциацияси билан имзоланган меморандум хақида 2012 йил 25 май куни “Ўзбек-Корея биринчи илмий- тиббий семинари” бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган илмий - амалий тиббиёт марказлари директорлари, тиббиёт институтларнинг вакиллари ва Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси ходимлари, ҳамда Жанубий Корея республикасининг 40 дан ортиқ тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этдилар.
|
.: Добавил: Manager
.: Дата: 8 июня 2012 .: Уже просмотрели: 9204 чел.
| Читать дальше |
Коментировать |
Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши. |
2012 йил 31 март куни “Grand Mir Hotel” мехмонхонасида Ўзбекистон врачлар Ассосациясининг 2011 йилга бағишланган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг кенгаш аъзолари, тафтиш комиссияси, ЎВА Қорақолпоғистон Республикаси бўлими раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўлими раислари, Республикамизнинг тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
|
.: Добавил: Manager
.: Дата: 24 мая 2012 .: Уже просмотрели: 7990 чел.
| Читать дальше |
Коментировать |
Ўзбекистонда Нодавлат (хусусий) тиббиёт тизим врачларининг ассоциациясини тузиш тўғрисида |
2011 йил 16 сентябрда Республика ихтисослаштирилган куз микрохирургия маркази конференция залида Узбекистон хусусий амалиёт врачлар ассоциацияси (УХАВА) таъсис конференцияси утказилди. Маълум булишича ушбу масала биринчи бор Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ 2107 сонли “Узбекистон Республикаси согликни саклаш тизимини ислох килиш Давлат дастури тугрисида”ги Фармонида курсатилган булиб, муассасаларига хукуматимиз томонидан берилган катор имтиёзлар натижасида хусусий тиббиёт муассасалар сони ошиши, уларда ишлаётган тиббиёт ходимлари купайишига хамда улар томонидан ахолига курсатилаётган тиббий ёрдам хажми йилдан - йилга ошаётгани кузатилмокда. Бу уз навбатида соха вакилларини бирлаштиришни талаб килмокда. Конференция кун тартибига куйилган масала буйича, жумладан, Узбекистон хусусий амалиёт врачлар ассоциациясини ташкил килиш тугрисида Тошкент шахридаги Доктор-Д клиникаси, MDS, «Лоринголог» МЧЖ, «Меdik-AS», “Микромед” лабораторияси ва бошка катор хусусий клиникалар рахбарлари сузга чикдилар. Конференция иштирокчилари бир овоздан “Узбекистон хусусий амалиёт врачлар ассоциацияси” ни ташкил килиш тугрисида карор кабул килдилар ва ассоциация уставини тасдикладилар. Таъсис конференцияда Узбекистон хусусий амалиёт врачлар ассоциациясини раиси этиб ТТА кафедра мудири, “Мухайё - шифо” клиникаси рахбари, УХАВА уставини тайёрлаш буйича ташаббускорлар гурухи раиси Воисов Атхам Шавкатович сайланди. Таъсис конференция карорига биноан бир ой муддатда Узбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциациясининг Уставини белгиланган тартибда Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан руйхатдан утказиш, эмблемаси ва мухри тайёрлаш вазифаси юклатилди. Узбекистон врачлар Ассоциацияси
|
.: Добавил: Manager
.: Дата: 20 июля 2011 .: Уже просмотрели: 11188 чел.
| Читать дальше |
Коментировать |
Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2010 йилдаги фаолиятига бағишланган кенгаши ҳақида |
2011 йил 26 – март Тошкент шаҳрида Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2010 йилдаги фаолият якунларига бағишланган кенгаш мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон врачлар ассоциацияси кенгаш аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят булимларининг раислари, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Президиум иш режасига биноан 2010 йилда ЎВА сининг Сирдарё ва Жиззах, Бухоро ва Навоий, Наманган ва Фарғона вилоят бўлимларининг 2009-2010 йиллардаги фаолияти ўрганиб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилиниб, амалий тавсиялар берилган. - 2010 йил «Баркамол авлод йили», ҳамда Ассоциация Уставида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида Тиббиёт институтлари талабаларига Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси стипендиясини бериш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. 2010 йилда 7 та тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари «Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси стипендиясини» олишга сазовор бўлдилар. Ушбу йўналиш бўйича дипломлар тайёрланди ва Ассоциация стипендиялар учун 3 млн. 500 минг сўм миқдоридаги маблағ сарф этилган. - Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг нашриёт фаолияти республика тиббиёт жамоатчилигига ахборот беришга йўналтирилган бўлиб, жамиятни демократиялаштиришни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги Фармони ижросининг бориши, хусусий секторни ривожлантириш истиқболлари, унинг хуқуқий ва иқтисодий асослари, менежмент ва маркетинг масалалари «Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси бюллетени»да кенг ёритиб борилди. 2010 йилда янги киритилган масофадан ўқитиш дастурини мисол қилса бўлади. Бу йўналиш бўйича жами 137 дан ортиқ тест жавоблари тушган бўлсада, уларнинг қарийб 122 таси (89 фоизи) тўғри жавоб юборишган ва 18 соатлик сертификатларга эга бўлишган. Вилоятлар орасида Наманган, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоят бўлимлари фаол иштирок этдилар ва ушбу вилоятларда сертификат олганлар сони 20 тадан ошиб кетди. Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Андижон ва Тошкент вилоят бўлимларида 2010 йил навбатдан ташқари конференция ўтказилган бўлиб унда ташкилий масала кўрилган эди. Шу сабабли кенгаш аъзолигига Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Андижон вилоят бўлими янги раиси – А.Исмоилов ва Тошкент вилоят бўлимининг янги раиси Н.Х.Абдиллаевлар киритилди. Қорақалпоғистон врачлар Ассоциацияси Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига айлантирилди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси
|
.: Добавил: Manager
.: Дата: 23 мая 2011 .: Уже просмотрели: 11569 чел.
| Читать дальше |
Коментировать |
УЗБЕКИСТОН ВРАЧЛАР АССОЦИАЦИЯСИ КЕНГАШИ ХАКИДА |
2010 йил 3 - апрельда Узбекистон врачлар Ассоциациясининг навбатдаги Кенгаш йигилиши Самарканд шахрида Regal Palace мехмонхонасининг конференция залида утказилди. Кенгашда Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри ва барча вилоятлардан 32 Кенгаш аъзолари, 20 та таклиф этилганлар, хусусуй тиббиёт фирма вакиллари иштирок этди. Кенгашда УВАнинг 2009 йилдаги фаолияти хакида хисобот (УВА раиси – А.М.Худайбергенов), Ассоциациянинг 2009 йиллардаги молиявий фаолияти буйича тафтиш комиссиясининг хисоботи (комиссия раиси — М.М.Юнусов), Узбекистон Врачлар Ассоциациясининг Самарканд вилоят бўлим раиси (Улугов Х.У.) ва Самарканд вилояти ССББ бошлиги маърузалари тингланди. Конференция кун тартибида куйилган масалалар буйича ККВА раиси (А.М.Мамбеткаримов), УВА Бухоро вилоят булими раиси (А.Ш.Шукурлаев), УВА Андижон булими раиси (АТ.Матмусаев) ва Фаргона булими раиси (О.М.Умаров), Жиззах булими раиси (К.Р. Раззаков), Навоий булими раиси (Э.А. Батирбаев) Наманган булими раиси (А.Х. Зияев), Сирдарё булими раиси (Б.Р. Мирзаев), Тошкент булими раиси (Х. М. Ризаев), Ассоциациянинг Согликни саклашни ташкил килиш булими раиси (Д.А. Асадов), Узбекистон врачлар Аасоциацияси раис уринбосари (Сидиков З.У.), согликни саклаш сиёсати масалалари ва нодавлат ташкилотлар билан алока кумитаси рахбари (З.Б.Ботирова) ва MONADA AMON хусусий тиббёт маркази рахбари (А. Хужаев) мухокамага чикдилар. Мухокамага чикканлар УВАнинг 2009 йилдаги фаолиятининг хисоботини коникарли ва Ассоциациянинг 2009 йилдаги молиявий харажатлар буйича тафтиш комиссиясининг маълумотини тасдиклаш таклифини бердилар. Делегатлар овоз бериш йули билан УВАнинг 2009 йиллардаги фаолиятининг хисоботини коникарли ва Ассоциациянинг 2009 йилдаги молиявий харажатлари буйича комиссиясининг маълумотини тасдикладилар. Бундан ташкари Ассоциациянинг 2009 йилги вилоят булимини фолиятини ривожлантиришга кушган бир нечта вилоят булими раислари ва Самарканд вилоятидан бир нечта шифокорлар диплом ва ташаккурномалар билан такдирландилар. Кенгаш кун тартибида куйилган масалалар буйича тегишли карор кабул килинди ва Ассоциация раиси 2010 йилда Ассоциация олдида турган масалалар хакида сузлаб, бу масалаларни хал килишда бутун Ассоциация аъзоларининг мехнат фаолиятларига омад тилади. |
.: Добавил: Manager
.: Дата: 29 апреля 2010 .: Уже просмотрели: 26884 чел.
| Читать дальше |
Коментировать |
|
Информация для пациентов |
|
Посещаемость |
|
Авторизация |
|
|