2020-йилнинг 1-февраль куни Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг ташаббуси билан (мурожаат илова қилинади) Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раиси З.У. Сидиков ва Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси У.Алимов ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида бугунги кунда долзарб мавзуларидан бири бўлиб келаётган, яъни тиббиёт ходимларига тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида тажовузлар бўлаётгани, бунинг натижасида врачларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдирилаётгани айрим холатларда эса, врачларни ногирон бўлишига сабаб бўлаётган холатлар мавжудлиги муҳокама этилди.