Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2019 - йил 23 – ноябрь куни “TURON санаторияси”нинг маданият саройида навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда ЎВАнинг ҚҚР, Тошкент шахар ва вилоят бўлимларидан таниқли олим ва амалиётчилардан иборат 70 га яқин делегатлар иштирок этишди.
Конференцияда иштирок этган 70 та делегат - иштирокчилари Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2017-2019 йилдаги ҳисоботини тинглаб қонкарли деб бахолашди.
Конференцияда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг янги кенгаш, раёсат ва тафтиш комиссия аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.
Очиқ овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга Ўзбекистон врачлар ассоциацияси раиси этиб Сидиков Зафар Умарович, раис ўринбосарлари этиб Искандаров Тўлқин Искандарович ва Шайхова Холида Эркиновна сайланишди.
Ўзбекистон врачлар ассоцициясининг VII –конференция натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва унда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2020-2024 йиллардаги асосий йўналишлари белгиланди.
Ўзбекистон врачлар ассоциацияси