Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда врачларнинг жамоат ташкилотларини ўрни” мавзусидаги конференция ҳақидаЎзбекистон врачлар ассоциацияси томонидан 2019 йил 30-март куни “Халкаро бизнес” марказида “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда врачларнинг жамоат ташкилотларини ўрни” мавзусида конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари вакиллари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркаларининг директорлари, Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг Кенгаш аъзолари иштирок этишди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов номидан соғлиқни сақлаш вазирлигининг (лавозими) Щ.С.Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Н. Дж. Айтжонованинг қутлов сўзлари билан очиб берилди. Конференцияда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг раиси З.У. Сидиков “Ўзбекистон врачлар ассоциацияси фаолиятининг асосий йўналишлари” номли маъруза билан қатнашди. Унда Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг олиб бораётган фаолияти хақида маълумот берилди. Шу билан бир қаторда врачларнинг хуқуқларини химоя қилиш борасида қилинган ишлар, жумладан врачларнинг олдида турган муаммоларни ўрганиш мақсадида ўн мингга яқин врач орасида ўтказилган сўровнома натижалари тахлил қилинди. Ўзбекистон врачлар ассоциацияси шифокор ва бошқа тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш, иғвогарлик, айрим ҳолларда шахсиятига нисбатан ҳақорат килиш, жисмоний зўравонлик қўллаш ҳолатлари кўпайиб бориши сабабли Россия тиббиёт палатаси тажрибаси асосида “Шифокорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар (соғлиқни сақлаш тизимида асосий меъёрий-ҳуқуқий муаммоларни тартибга солиш: муаммолар таърифи, меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш ва муаммони ечиш алгоритми)” ишлаб чиқилгани хақида ахборот берилди.
|