2017 йил 17-ноябр куни Халқаро бизнес марказининг 7-қават “Навоий” залида Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг (ЎВА) навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахар ва барча вилоятлардан, жамоа аъзолари томонидан хамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларидан сайланган делегатлар иштирок этишди. Конференция очилишида биринчи бўлиб, ЎВА раисининг ўринбосари Т.И.Искандаров нутқ сўзлаб, ЎВА нинг асосчиси, биринчи раиси хозирги кунда марҳум профессор Худайбергенов Абдулла Маткаримовични рухларини хотирлаб, ЎВА ташкил қилиниши ва шу кунда эришган натижалари шахсан Абдулла Маткаримович ва у ташкил қилган жамоа аъзоларининг тинимсиз меҳнати натижаси эканлигини таъкидлади.
|