Пациентлар учун маълумот 2- ТУРДАГИ ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ Бугунги кунда, дунё миқиёсида қандли диабетга чалинганлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2013 йилда қандли диабет билан дунёда 366 миллион аҳоли назоратда турган, 2025 йилга келиб бу кўрсаткич ер юзида 380 миллионга етиши тахмин қилинмоқда, лекин бу тахминлар хақиқий касалланиш суръатларидан орқада қолмоқда. Қандли диабет (ҚД) - бу метаболик моддалар алмашинувининг бузилиши ҳисобланади. Унинг белгиларидан бири қонда қанд миқдорининг юқори бўлишидир (гипергликемия). Бу ҳолат организмда ошқозон ости бези томонидан инсулинни қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқарилишини тўхташи натижасида келиб чиқади. ҚДбиринчи ва иккинчи турга бўлинади.Маълумотларга кўра ҚД билан ҳар 10 дақиқада 2 та инсон касалланади,1 та бемор ҳалок бўлади, ҳар куни 200 нафар бола, бир йилда 7 млн. инсон шу касаллик билан касалланади. ҚД билан умумий касалланишнинг 5-10 фоизи 1-турдаги ва 90-95 фоизи 2-турдаги ҚД тўғри келади. Жами касалларнинг 80 фоизини 40 ёшдан ошган инсонлар ташкил қилиб, 15 ёшгача бўлган болаларда бу касаллик 5 фоизни ташкил қилади. Касалликни олдини олиш. ҚД нинг 1-тури аутоиммун касалликлар турига кириб, уни олдини олиш тиббиётнинг долзарб вазифаларидан бири хисобланади. Афсуски, бу муаммо шу кунгача ўз ечимини топмади. ҚД нинг 2-турини олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш муҳим ўринни эгаллайди. Буларга қуйидагилар киради: жисмоний ҳаракатда бўлиш, тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш, руҳий ва жисмоний зўриқишдан фориғ бўлиш, тана вазнини меъёрида сақлаш,тамаки ва алкоголли маҳсулотларни иложи борича истеъмол қилмаслик, касалликнинг биринчи белгиларидан огоҳ бўлиш. Касалликнинг белгилари.Касалликнинг умумий белгилари қуйидагилар:чанқаш, тез-тез пешобга чиқиш, ҳолсизлик, чарчоқ, мадорсизлик, асабийлик, тана вазнининг камайиши (одатта ҚД нинг 1-туридаяққол кузатилади), кўнгил айниши (баъзан қайт қилиш), кўриш қобилиятининг бузилиши билан намоён бўлади.ҚД нинг 2-турида айни шу белгилар узоқ вақт кузатилмаслиги мумкин. Натижада касаллик ташхиси кеч қўйилмоқда. Модда алмашинувининг бузилиши ва хавф гурухидаги шахсларда ҚД билан касалланиш хавфи юқори бўлади. Моддаалмашинувининг бузилишбелгилари қуйидагилардан иборат:семиришнинг қорин шаклида: бел айланаси эркакларда -94 см дан; аёлларда -80 см дан катта бўлганда, артериал қон босими 140/80 мм симоб устунидан юқори бўлганда ҳамда наҳорги глюкоза миқдорининг ва қонда ёғ алмашинуви бузилганда. Хавфгуруҳидаги шахсларга қуйидагилар киради:ҚД нинг 2-тури хавф гуруҳига ортиқча вазнга эга шахслар, яқин қариндош-уруғида қандли диабети бор бўлганлар,ёши 45 дан ошган шахслар, юрак ишемик хасталиги (миокард инфаркти, инсультни) ўтказганлар, вазни 4000 граммдан ортиқ туғилган чақалоқлар, кам ҳаракатли ҳаёт тарзига амал қилганлар, анамнезида хомиладорлар диабети бўлган аёлларда, баъзи бир этник гуруҳлар. Касалликни даволаш. ҚД нинг 1-турида овқатланиш, жисмоний фаоллик ва организм эхтиёжига қараб мос равишда инсулин инъекция шаклида организмга киритилиши асосий даво хисобланади. КД 2- турини даволаш кўп қиррали бўлади: пархез, жисмоний харакат (жисмоний фаоллик ёш, ҚД асоратлари, сурункали касалликларни инобатга олган ҳолда индивидуал шаклда белгиланади. Умумий тавсияларга қуйидагилар киради: кунига 30-45 минут, хафтасига 150 минутдан ортиқ мунтазам равишда ва ўрта интенсивликда пиёда юриш, сузиш, велосипедда учиш), қанд миқдорини пасайтирувчи дорилар (таблеткалар ёки инсулин), тана вазни, қон босими, липидларни меъёрлаш ва ўз ўзини назорат килиш. ҚД нинг 2-турини самарали даволаш пархезга риоя қилмасдан амалга ошириб бўлмайди. ҚД да пархезни яхши ўзлаштирган беморлар даволашда самарали натижаларга эришадилар. 2- турдаги ҚД касаллигида парҳез бўйича тавсиялар ҚД нинг 2-тури билан хасталанган беморларни даволашда парҳез асосий даво чораларидан бири бўлиб ҳисобланади. ҚД нинг 2-тури мавжуд бўлган беморларнинг 80 – 100 фоизи ортиқча вазндан азият чекади. Шу сабабли тана вазнига қараб, улар истеъмол қиладиган озиқ-овқатлар таркибига ва ҳажмига чегирмалар киритилади. Парҳезнинг мақсади:овқатланиш тартибини тўғри ташкил этиш,организмга углеводларнинг зарур миқдоригина тушишини йўлга қўйиш ҳамда беморларнинг кайфиятини ва иш фаолиятини кўтарувчи муҳитни яратиш хисобланади. Пархезгабелгиланган умумий характеристика: ҚД билан хасталанган беморлар мунтазам ва маълум вақтга риоя қилган ҳолда овқатланишлари лозим. Бу парҳезда беморлар, озиқлантирувчи моддалар миқдорига қаттиқ риоя қилишлари шарт.Қандли диабетга чалинган беморлар, кўпроқ сабзавотлар (картошка, маккажўхори ва дуккаклилардан ташқари)истеъмол қилишлари керак. Сабзавотларнинг калорияси унчалик баланд бўлмаса ҳам, та01ркибида инсон организми учун зарур бўлган минерал тузлар ва витаминлар бўлишига аҳамият бериш лозим.Бу касалликка чалинган беморлар, суюқликни кўп ичишдан ўзларини тийишлари керак эмас, аммо оддий шакар қўшилган ширин ичимликларбундан мустасно. Чанқоқни қондириш учун минерал сувлар, лимонли чой ёки томатли соклар ичилгани маъқул.Истеъмол қилинаётган маҳсулотлар таркибида С, В1, В12 витаминлари, фолий кислотаси кўп бўлган озиқ-овқатлар ишлатилиши керак.Картошкали, макаронли, ёрмали овқатлар, суюксутли ва гўшт махсулотлари, мева, ёғлар қисқартирилади (меъёрлаштирилади).Истеьмол қилинадиган овқат жуда иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмагани маъқул, овқатни илиқ ҳолда, бир кунда 4-5 маҳалга тақсимлаб истеъмол қилиш керак. Тавсия этиладиган ва тавсия этилмайдиган махсулот ва таомларрўйхати Тав сия этилади Озиқ - овқатлар номи Тав сия (ёки этилмайди чегара ланади) Жавдари ва қора ундан Нон ва нон махсулотлари тайёрланган нонлар (кунига 200 гр. гача), макаронлар, Оширма ва қат – қат хамирли ёрмалар (чегараланган махсулотлар миқдорда) Гўшт, парранда, балиқ Ёғсиз мол, қўй ва парранда махсулотлари Қўй, мол, парранда (териси олиб ташланган)ва гўштларининг ёғли ба лиқ гўшти қисмлари, ёғли конс ерва колбас лар а лар ва Тухум Чегараланган миқдорда1 – 2 дона сувда пиширилган тухум Ёғда қовурилган Шўрвалар Ёғсиз гўштли, сабзавотли, ба товуқ лиқли шўрва гўштидан лар, т парранда айёрланган Ёғли шўрва шўрвалар Сутли махсулотлар Чегара ёғсизлаштирилгансут, ланган миқдорда қатиқ, Қуюлтирилган сут, творог, сметана, пишлоқ, музқаймоқ, ёғли пишлоқ, сутли бўтқалар қаймоқ Ёғлар ва Кам миқдорда сариёғ, зираворлар ўсимлик (кунгабоқар, Ҳайвон ёғи, аччиқ зайтун, пахта ва бошкалар), зираворлар ёғлари Мевалар Ширин мева (узум, банан, Мевалар чегараланган анжир, қовун), мева миқдорда қоқилари (туршак, магиз ва бошқалар) Сабзавотлар Пиширилган с абзавотлар, ёких о баргли м шаклда Дуккаклилар, маккажўхори салатлар, кўкатлар ва картошка Томат ёки сабзавотлардан Ичимликлар тайёрланган шарбатлар, наъматак дамламаси, қанд Спиртли ичимликлар, ширин ўрнини босувчи воситалар ичимликлар, лимонад қўшилган кўқ, қора, сутли чой ёки қахва, лимонли чой
.: Добавил: Manager
.: Дата: 6 ноября 2014 .: Уже просмотрели: 22282 чел.
| |
Печатать
|