target <!--[if IE]> Пациентлар учун маълумот ЯРА КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ АСОРАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ Яра касаллиги (ЯК) – сурункали рецидивланувчи касаллик бўлиб, ошқозон, ўн икки бармоқ ичакни ва бошқа овқат ҳазм қилиш аъзоларини бемор ҳаётига хавф солувчи асоратларни ривожланиши билан кечади. Бугунги кунда ЯК чалинганлар сони кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бутун Жахон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, овқат ҳазм қилиш тизим касалликлари кенг тарқалган ва охирги йилларда улар сони жуда тез ўсиб бормокда. Ўзбекистонда ҳам охирги 10 йилда ЯК сони купайган ва овқат ҳазм қилиш тизим касалликлари нафас тизими ва юрак қон-томир тизими касалликларидан кейинги учинчи ўринни эгаллайди. Касалликни олдини олиш. Яра касаллигининг олдини олиш меҳнат ва турмуш тарзини тўғри ташкил этиш, тўғри овқатланиш, чекиш ва ичкилик ичишга бархам бериш, жисмоний тарбия билан шуғулланиб боришдан иборат. Яра касалликлари бор беморлар диспансер кузатувида туриши лозим, бу- касалликнинг қўзишига йўл қўймаслик, қўзиш олдини олиш ва ярани ракка айланаётганини илк муддатларда билиш имконини беради. Касалликнинг белгилари. Касалликнинг умумий белгилари қуйидагилар: оч қоринга ва тунги оғриқлар, иштаҳанинг пасайиши ва баъзида йўқолиши, кўнгил айниши қайт қилиш. ЯК учун оғриқларнинг даврий бўлиши характерлидир: касаллик одатда эрта баҳор ва кеч кузда қўзиб туради. Баъзида беморлар бу белгилар кузатилганда ўзларича дориларни қабул қилиб, шифокорга кеч мурожаат қилишади. Бунда касаллик ташхиси кеч аниқланади ва баъзи асоратлар юзага келади. Хавф омилларига қуйидагилар киради: овқатланиш характери ва тартибига риоя қилмаслик (узоқ вақт дағал овқат ейиш, қуруқ нон – чой билан овқатланиш, овқатланишлар орасидаги узоқ танаффуслар), ишда ва оиладаги асаб-руҳий омиллар (стресс), зарарли одатлар мавжудлиги (чекиш, алкоголни суистеъмол қилиш), ирсий омиллар. Касалликни даволаш. ЯК давоси консерватив ва жарроҳлик усулларга бўлинади. Консерватив давода қуйидаги принципларга амал қилиш зарур: 1) давони барвақт бошлаш; 2) касалга жисмонан ва руҳан ором бериш; 3) тегишли парҳез қилиш; 4) дори-дармонлар ва физиотерапевтик йўл билан даволаш; 5) ичкилик ичиш ва чекишни тақиқлаб қўйиш; 6) касаллик қўзимай турган даврда кун татиби ва парҳезга амал қилиш. Пархезга риоя қилган беморлар даволашда самарали натижаларга эришадилар. Яра касаллигида парҳез бўйича тавсиялар Булар қуйидагилар: ўткир алкоголь ичимликларни истеъмол қилмаслик, овқатланиш бир кунда 5-6 марта, овқатни кам миқдорда истеъмол қилиш лозим; ўткир, тузланган, консерваланган ва дудланган озиқ-овқатларни истеъмолдан чиқариб ташлаш керак; чекишни тўхтатиш. Парҳезнинг мақсади: овқатланиш тартибини тўғри ташкил этиш, организмда бўлаётган актив жараённи тўхтатиш, барқарор ремиссияга эришиш ҳамда асоратлар пайдо бўлишининг олдини олиш. Пархезга белгиланган умумий характеристика: Овқат етарлича кучли ва шу билан бир вақтда меъда билан ичакнинг зўрайиб турган секретор ва ҳаракат активлигини сусайтиришга ёрдам берадиган бўлиши керак. Дудланган таомлар, қўй ва мол ёғи, ўткир масаллиқлар (горчица, хрен, пиёз, сирка), шунингдек шира ҳайдайдиган таомлар (гўшт ва балиқ шўрвалар, қовурма таомлар, ичкилик)ни истисно қилиш зарур. Дастлабки 1-2 ҳафтада стол №1а ва №1б буюрилади. Стол №1а сут, киселлар, дони эзиб пиширилган 1 DrawPage1(); шўрвалар, илитилган тухум, желе, мева сувларини ўз ичига олади. Овқат эзиб, майин қилинган ҳолда суткасига 5-6 мартадан еб турилади. Кунлик рацион калорияларининг сони тахминан 8,37 МЖ (2000 ккал)ни ташкил этади. Аҳвол яхшиланиб қолганидан кейин касалларга стол №1б буюрилади, бунда стол №1а га сутда пиширилган бўтқалар, майин гўшт ва балиқ қиймадан буғда пиширилган таомлар қўшилади. 4-5 ҳафтадан кейин стол №1га ўтилади: оқ нон, ёғсиз гўшт ва балиқдан пиширилган таомлар, қатиқ, сметана, творог, бўтқалар истеъмол қилиб турилади. Яра битиб кетгандан кейин парҳез бирмунча очилади, лекин парҳез принципларига узоқ муддат- неча ойлар ва йилларгача амал қилиб бориш керак. Тавсия этиладиган ва тавсия этилмайдиган махсулот ва таомлар рўйхати Тавсия этилади Озиқ-овқатлар номи Тавсия (ёки чегараланади) этилмайди Оқ ундан тайёрланган ёки Нон ва нон махсулотлари Янги ёпилган нонлар қурутилган нонлар Ёғсиз мол, қўй ва парранда Гўшт, парранда, балиқ Қўй, мол, парранда (териси, ёғи олиб ташланган) махсулотлари гўштларининг ёғли ва балиқ гўшти қисмлари, ёғли, дудланган колбасалар ва консервалар Илитилган тухум Тухум Ёғда қовурилган Ёғсиз гўштли, сабзавотли, Шўрвалар Ёғли, қовурма шўрва балиқли шўрвалар, парранда товуқ гўштидан тайёрланган, дони эзиб пиширилган шўрвалар, буғда тайёрланган таомлар Сут, қаймоқ, қатиқ, творог Сутли махсулотлар Қуюлтирилган сут, ёғли пюреси ва суфлеси, сутли қаттиқ пишлоқ бўтқалар Сариёғ, ўсимлик Ёғлар ва Ҳайвон ёғи, аччиқ (кунгабоқар, зайтун, пахта ва зираворлар зираворлар, маринадлар, бошкалар), ёғлари хрен, горчица, сирка 2 DrawPage2(); Пишган мевалар Мевалар Мева қоқилари (туршак, чегараланган миқдорда магиз ва бошқалар) Эзиб пиширилган сабзавот Сабзавотлар Дуккаклилар, маккажўхори пюреси, баргли салатлар, ва чеснок, пиёз кўкатлар Шираси кам мева киселлари, Ичимликлар Спиртли, газли ичимликлар, наъматак дамламаси, озгина қора қаҳва, квас қанд қўшилган чой Намунавий пархез таоми: Парҳез учун қуйидаги озиқ-овқат ва ичимликлар тавсия этилади: Биринчи таом – сутли, сабзавотли, балиқли шўрвалар. Иккинчи таом – ёғсиз мол, қуй гўшти, бўғланган балиқ, парранда гўштлари билан тайёрланган овқатлар. Касаллик асоратлари. Ўз вақтида шифокорга мурожаат этмаслик ёки берилган тавсияларга риоя қилмаслик оқибатида айрим асоратлар, яъни ичдан қон кетиши, яра тешилиши ва пенетрацияси, пилорус стенози ва ярани ракка айланиб кетиши, меъдадан қон кетиши, қон қусиш ёки ичнинг қорамойга ўхшаб қоп-қора бўлиб тушиши кузатилади. Талайгина қон кетган маҳалларда одам кам қон бўлиб қолиб, боши айланади, дармони қурийди, артериал босими пасайиб кетади, тахикардия (юрак тез уриши) пайдо бўлади. Асоратларни олдини олиш учун беморлар йилда 2 марта: куз ва баҳор ойларида шифокор назоратидан ўтиб туришлари зарур. Тошкент тиббиёт академияси УАШ ички касалликлар ва эндокринология кафедраси доценти, т.ф.н. М.Х.Тагаева Саломатлик ва тиббий статистика институти, Булим бошлиги, т.ф.н. З.А.Абдурахимов 3
|