DataLife Engine > Президиум > Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2010 йилдаги фаолиятига бағишланган кенгаши ҳақида

Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2010 йилдаги фаолиятига бағишланган кенгаши ҳақида


23 мая 2011. Разместил: Manager
2011 йил 26 – март Тошкент шаҳрида Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг 2010 йилдаги фаолият якунларига бағишланган кенгаш мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон врачлар ассоциацияси кенгаш аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят булимларининг раислари, давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Президиум иш режасига биноан 2010 йилда ЎВА сининг Сирдарё ва Жиззах, Бухоро ва Навоий, Наманган ва Фарғона вилоят бўлимларининг 2009-2010 йиллардаги фаолияти ўрганиб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилиниб, амалий тавсиялар берилган.
- 2010 йил «Баркамол авлод йили», ҳамда Ассоциация Уставида кўрсатилган вазифаларни бажариш мақсадида Тиббиёт институтлари талабаларига Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси стипендиясини бериш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. 2010 йилда 7 та тиббиёт олий ўқув юртлари талабалари «Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси стипендиясини» олишга сазовор бўлдилар. Ушбу йўналиш бўйича дипломлар тайёрланди ва Ассоциация стипендиялар учун 3 млн. 500 минг сўм миқдоридаги маблағ сарф этилган.
- Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг нашриёт фаолияти республика тиббиёт жамоатчилигига ахборот беришга йўналтирилган бўлиб, жамиятни демократиялаштиришни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги Фармони ижросининг бориши, хусусий секторни ривожлантириш истиқболлари, унинг хуқуқий ва иқтисодий асослари, менежмент ва маркетинг масалалари «Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси бюллетени»да кенг ёритиб борилди.
2010 йилда янги киритилган масофадан ўқитиш дастурини мисол қилса бўлади. Бу йўналиш бўйича жами 137 дан ортиқ тест жавоблари тушган бўлсада, уларнинг қарийб 122 таси (89 фоизи) тўғри жавоб юборишган ва 18 соатлик сертификатларга эга бўлишган. Вилоятлар орасида Наманган, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоят бўлимлари фаол иштирок этдилар ва ушбу вилоятларда сертификат олганлар сони 20 тадан ошиб кетди.
Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Андижон ва Тошкент вилоят бўлимларида 2010 йил навбатдан ташқари конференция ўтказилган бўлиб унда ташкилий масала кўрилган эди. Шу сабабли кенгаш аъзолигига Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Андижон вилоят бўлими янги раиси – А.Исмоилов ва Тошкент вилоят бўлимининг янги раиси Н.Х.Абдиллаевлар киритилди.
Қорақалпоғистон врачлар Ассоциацияси Ўзбекистон врачлар Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига айлантирилди.

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси